Россиянинг Иркутск шаҳрида ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Октябрь 30, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 107ИРКУТСК, 30 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Иркутск вилоятида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида ҳамюртларга Россия қонунчилигига риоя қилиш, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда зудлик билан Бош консулликка мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди.
Шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида консуллик томонидан доимий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.
Мулоқот давомида паспорт ва бошқа ҳужжатларни тиклаш, меҳнат патентларини олиш каби масалалар юзасидан юртдошларимизнинг саволларига жавоб берилди.
Ҳамюртларга янги паспортлар ва Ватанга қайтиш учун 11 та гувоҳнома топширилди, йўқолган ва муддати ўтган паспортларни алмаштириш бўйича аризалар қабул қилинди. 10 нафар фуқаро вақтинчалик консуллик рўйхатига олинди.
Ватандошлар мунтазам учрашувлар ташкил этилаётгани учун миннатдорлик билдириб, бундай мулоқотлар уларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан хабардор бўлишлари ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларида муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

