“Il Giornale d’Italia” газетаси: Тошкент халқаро инвестиция форумида Италия ишбилармон доираларининг иштироки юқори даражада бўлиши кутилмоқда
Июнь 13, 2026. 16:30 • 2 дақ
• 14
РИМ, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Италиянинг етакчи нашрларидан бири — “Il Giornale d’Italia” газетасида “Италия 2026 йилги Тошкент халқаро инвестиция форумига фаол тайёргарлик кўрмоқда” сарлавҳали таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда алоҳида таъкидланишича, бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТХИФ-2026) Италия ишбилармон доираларининг юқори даражада иштирок этиши Апеннин ярим ороли бизнес вакилларининг Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган бозорлардан бири бўлган Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Мақола муаллифи сўнгги йилларда Ўзбекистон-Италия ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганига эътибор қаратган. Машинасозлик, энергетика ва тўқимачилик саноати каби анъанавий ҳамкорлик йўналишлари билан бир қаторда, бугунги кунда “яшил” энергетика, инфратузилма, агросаноат мажмуаси, молиявий хизматлар ва инновацион технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳалар ҳам фаол ривожланмоқда.
Журналистнинг фикрича, ТХИФ-2026 анжумани Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, у италиялик инвесторларга республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган янги имкониятлар билан атрофлича танишиш имконини беради.
Италия нашрида Ўзбекистонда замонавий инвестиция экотизими шакллантирилаётганига алоҳида тўхталган. Бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантириш, молия секторини либераллаштириш ва хорижлик сармоядорлар учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган изчил чора-тадбирлар юқори баҳоланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси