Новосибирскдаги ватандошларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди

Октябрь 06, 2026. 09:00 • 59 сония

• 64
Новосибирскдаги ватандошларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди

 НОВОСИБИРСК, 6 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Новосибирск шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда 30 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, уларга консул-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил маслаҳатлар берилди. Хусусан, иш берувчи томонидан иш ҳақи асоссиз равишда кечиктирилган ҳолларда дарҳол Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиш зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, ватандошларга шахсий ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Мулоқот чоғида Бош консулхона фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида бир нафар ватандошга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, яна бир фуқарога эса Ўзбекистонга қайтиш сертификати расмийлаштириб берилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш