“Belarus” журнали: Ўзбекистон ва Беларусь дўстлик ва ишонч муҳитида юқори ҳамкорлик дастурини амалга оширмоқда

Октябрь 13, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 105
“Belarus” журнали: Ўзбекистон ва Беларусь дўстлик ва ишонч муҳитида юқори ҳамкорлик дастурини амалга оширмоқда
“Belarus” журнали: Ўзбекистон ва Беларусь дўстлик ва ишонч муҳитида юқори ҳамкорлик дастурини амалга оширмоқда

МИНСК, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Минскда инглиз тилида нашр этилувчи халқаро “Belarus” журналида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик муносабатларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон Беларусь учун Марказий Осиёдаги энг муҳим ва ишончли ҳамкорлардан бири ҳисобланади. 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 855 миллион долларни ташкил этган бўлиб, томонлар бу кўрсаткични 2030 йилга бориб 2 миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар.

Журналда таъкидланишича, Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи доирасида Александр Лукашенко билан ўтказган музокаралари муҳим воқеа бўлди. Ушбу учрашувнинг асосий натижаси Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларациянинг имзоланиши ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналиши сифатида саноат кооперациясини ривожлантириш кўрсатилган. Хусусан, Ўзбекистонда МТЗ Беларусь тракторларини йиғиш ва маҳаллийлаштириш ишлари бошланган. Бир йил ичида қарийб 1300 та трактор йиғилган бўлиб, келгусида бу кўрсаткични йилига 3000 донага етказиш режалаштирилган. Тошкент вилоятида тўлиқ циклдаги паррандачилик фабрикаси ташкил этилган, шунингдек, ўзбекистонлик инвесторларга Беларуснинг Витебск вилоятида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш таклиф қилинмоқда.

Нашрда бу ҳамкорлик фақат иқтисодиёт билан чегараланиб қолмасдан, тиббиёт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳам ривожланиб бораётгани қайд этилган. Ўзаро алоқаларни тизимли равишда ривожлантириш мақсадида 2026–2030 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш