Logo

Берлинда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Апрель 20, 2026. 11:52 • 2 дақ

274
Берлинда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Берлинда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Берлинда ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

БЕРЛИН, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида ёш ватандошлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германияга хизмат сафари билан келган Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Касбий таълим агентлиги вакиллари ҳамда шу ерда яшаб, ўқиб ёки ишлаб юрган юртдошлар қатнашди.

Учрашувнинг асосий мақсади – хориждаги ёшлар билан яқиндан суҳбатлашиш, уларни қийнаётган масалаларни тинглаш, муаммолар ечими бўйича фикр алмашиш ва уларни мамлакатимиздаги янгиликлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Мулоқотда Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов сўзга чиқиб, хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. У бундай учрашувлар давлатнинг ўз фуқароларига бўлган эътибори ва ғамхўрлигини кўрсатишини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Ҳусанов Ўзбекистонда касбий таълимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшларни касбга ўргатишда жорий этилаётган янги тизим ҳақида маълумот берди. У ватандошларнинг таклиф ва фикрларини эшитишга тайёр эканини билдирди.

Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров меҳнат миграциясини тартибга солиш ва хорижда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ишлари ҳақида сўз юритди. У Миграция жамғармаси орқали фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўқитиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имкониятлари мавжудлигини айтди. Шунингдек, зарур ҳолларда хориждан туриб ҳам агентликка мурожаат қилиб, ёрдам олиш мумкинлиги таъкидланди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини Ватан тараққиётига йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида бундай очиқ мулоқотларни мунтазам ўтказиб бориш, ёшларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилиш ва уларнинг Ўзбекистон билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш