Logo

Ўзбекистон дипломатлари Хорватияда ишлаётган юртдошлар билан консуллик учрашувлари ўтказилди

Апрель 21, 2026. 12:05 • 2 дақ

101
Ўзбекистон дипломатлари Хорватияда ишлаётган юртдошлар билан консуллик учрашувлари ўтказилди
Ўзбекистон дипломатлари Хорватияда ишлаётган юртдошлар билан консуллик учрашувлари ўтказилди
Ўзбекистон дипломатлари Хорватияда ишлаётган юртдошлар билан консуллик учрашувлари ўтказилди
Ўзбекистон дипломатлари Хорватияда ишлаётган юртдошлар билан консуллик учрашувлари ўтказилди

ЗАГРЕБ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Хорватиянинг Загреб, Криживце шаҳарларига консуллик ташрифини амалга оширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу ҳудудларда вақтинча яшаб, ишлаб келаётган ватандошлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда фуқароларга қабул қилувчи мамлакатда яшаш қоидалари, консуллик ҳисобида туриш тартиби ва унинг аҳамияти, шунингдек консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотлар давомида ушбу ҳудудларда ишлаётган ватандошлар учун яратилган иш шароитлари ва иш ҳақи ҳақида фикр алмашилди. Кўпчилик барқарор иш ўрни ва муносиб маош билан таъминлангани таъкидланди.

Консуллик ташрифи доирасида маҳаллий иш берувчилар билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Уларда келгусида Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди ва ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Қайд этилишича, Хорватияда ишчи кучига эҳтиёж юқори бўлиб, кўплаб соҳаларда кадрлар етишмайди. Шу сабабли маҳаллий иш берувчилар Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек ўқинг

Тадбирлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчиларга консуллик ҳисобида туришнинг аҳамияти ва миграция қонунларига қатъий риоя қилиш зарурлиги яна бир бор тушунтирилди.

Ҳамюртларга давлат ва элчихона томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари моддий ёрдам ажратиш, зарурат бўлганда ватанга қайтаришни ташкил этиш ва бошқа консуллик хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Юртдошлар турли экстремистик ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолмасликка чақирилди. Бундай ҳолатларда ҳушёр бўлиш ва шубҳали вазиятлар юзага келганда дарҳол элчихонага мурожаат қилиш кераклиги таъкидланди.

Учрашув якунида иштирокчиларга амалдаги қонунларга қатъий риоя қилиш ва қабул қилувчи мамлакат қоидаларига амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш