Logo

АҚШда ўзбекистонлик тадбиркор ташаббуси билан ватандошлар учун замонавий ўқув маркази иш бошлади

Апрель 19, 2026. 17:00 • 2 дақ

129
АҚШда ўзбекистонлик тадбиркор ташаббуси билан ватандошлар учун замонавий ўқув маркази иш бошлади
АҚШда ўзбекистонлик тадбиркор ташаббуси билан ватандошлар учун замонавий ўқув маркази иш бошлади
АҚШда ўзбекистонлик тадбиркор ташаббуси билан ватандошлар учун замонавий ўқув маркази иш бошлади

СЕНТ-ЛУИС, 19 апрель. /“Дунё” АА/. АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида юртдошимиз ташаббуси билан юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлашга ихтисослашган замонавий ўқув маркази фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур лойиҳа нафақат бизнес соҳасидаги муҳим қадам, балки икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси сифатида эътироф этилмоқда. У хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил сиёсатнинг яна бир амалий натижасидир.

Ўзбекистон раҳбари томонидан хориждаги ватандошлар ва бизнес вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар, Вашингтон шаҳрида ўтказилган юқори даражадаги учрашувлар икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.

Шунингдек ўқинг

 Бугунги кунда ушбу келишувларнинг амалий самаралари аниқ лойиҳалар мисолида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур марказ халқаро транспорт-логистика соҳасида юқори малакали ҳайдовчиларни тайёрлашга хизмат қилади. Бу ерда тингловчилар нафақат юк машинасини бошқариш, балки логистика тизимининг муҳим жиҳатлари ­– юкни тўғри тақсимлаш, ҳажм ва оғирлик меъёрларига риоя этиш, рақамли ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда замонавий хавфсизлик талабларига амал қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг иқтисодий дипломатияси халқаро майдондаги самарали натижаларидан бири бўлиб, мамлакатимизнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш