Logo

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

Апрель 19, 2026. 17:30 • 1 дақ

104
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди

АТИРАУ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайёр қабулда ватандошларга консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан керакли маслаҳатлар берилди. Қабул доирасида Оқтов шаҳрига бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга зарур консуллик хизматлари кўрсатилди ва тегишли маълумотномалар берилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, учрашув давомида Қозоғистон қонунчилигига риоя қилиш, интизомли бўлиш, Ўзбекистон обрўсига путур етказувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик, радикал оқимлар ва ноқонуний гуруҳларга қўшилишнинг олдини олиш масалалари хусусида тўхталиб ўтилди.

Ҳамюртларга Ўзбекистон Миграция агентлиги орқали бошқа давлатларга уюшган ҳолда чиқиш масалалари тушунтирилди. Ватандошларга доимий алоқада бўлиш ва юзага келадиган саволлар бўйича мурожаат қилиш учун алоқа каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар тақдим этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш