Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида ишлаётган ватандошлар билан мулоқот қилдилар

Август 20, 2025. 14:57 • 36 сония

51
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида  ишлаётган ватандошлар билан мулоқот қилдилар

ВЛАДИВОСТОК, 20 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги "Океан" Бутунроссия болалар марказида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида фуқароларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилди ҳамда меҳнат фаолияти билан боғлиқ шароитларни янада яхшилаш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизни ижтимоий ва ҳуқуқий томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган дастурлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Йиғилганларга бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига риоя этиш зарурлиги таъкидланиб, миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик талаблари тўғрисида сўзлаб берилди.

Учрашув якунида, унинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан батафсил жавоб олишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш