Ўзбекистон фуқароларининг Японияда ишлаш имкониятлари кенгаяди
Февраль 20, 2025. 08:21 • 57 сония
• 211
ТОКИО, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония Иммиграция хизматлари агентлиги Менежмент ва резидентликни қўллаб-қувватлаш департаменти бош директори Фукухара Нобуко, "Техник стажёр" ва "Махсус малакали ишчиларни" тайёрлаш лойиҳаси директори Андо Кентаро билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон фуқаролари Японияда бўлиш вақтида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Японияда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун "махсус малакали ишчи" мақоми бўйича имтиҳон йўналишларини кенгайтиришга келишиб олинди. Хусусан, жорий йилнинг март ойидан бошлаб бино тозалаш, апрель ойидан эса кемасозлик ва ҳайдовчилик каби янги йўналишлар очилиши маълум қилинди.
Музокаралар якунида миграция йўналишида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида доимий мулоқотни давом эттириш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси