Ўзбекистон ва Хорватия меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Февраль 03, 2025. 09:37 • 2 дақ
• 179
ЗАГРЕБ, 3 февраль. /"Дунё АА" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Загреб шаҳрида Хорватия Меҳнат, пенсия, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш, Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги департаменти, Евроосиё ва Океания бўйича директори Дунья Сичай, Европа парламенти депутати Карл Ресслер билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё АА" мухбири.

Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, бўлажак ўзаро ташрифлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида асосий эътибор меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги битимларни ишлаб чиқиш ва ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, томонлар меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Мазкур музокаралар меҳнат миграцияси соҳасида шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда турли даражалардаги эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси