Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Руминия элчиси меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Сентябрь 16, 2025. 21:45 • 31 сония
• 163
ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Руминия элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битим имзолаш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқладилар ва ҳамкорликнинг қўшма чораларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди