Logo

Ўзбекистон вакили Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг 10-йиғилишида иштирок этди

Июль 11, 2025. 12:49 • 59 сония

83
Ўзбекистон вакили Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг 10-йиғилишида иштирок этди

АНҚАРА, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг Туризм масалаларига масъул вазирларнинг 10-йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир иштирокчилари туркий дунёда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, янги қўшма дастурларни ишлаб чиқиш, туристлар учун қулай шароитларни яратиш, сайёҳлик алмашинувини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакили ўз маърузасида юртимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги режалар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонга визасиз саёҳат қиладиган давлатлар сони 9 тадан 95 тагача ошгани, туристлар оқими эса уч баробарга кўпайгани таъкидланди. Жумладан, 2024 йилда мамлакатимиз 10 миллиондан ортиқ халқаро сайёҳни қабул қилгани маълум қилинди. Шунингдек, "БМТ-Туризм" ташкилоти Ўзбекистонни дунёда энг тез ривожланаётган 4 та туристик бозорлар қаторига киритгани қайд этилди.

Йиғилиш доирасида глобал муаммолар ва геосиёсий ўзгаришлар шароитида туризм тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро алоқаларни мустаҳкамлашнинг ноёб восита эканлиги алоҳида таъкидланди.

Анжуман якунида ТДТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзоланди ва Анқара декларацияси қабул қилинди.

Бундан ташқари, Туркиянинг Анқара шаҳри 2026 йилда "Туркий дунёнинг туризм пойтахти", деб эълон қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш