Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Доҳа шаҳрида тақдим этилди
Октябрь 24, 2025. 16:12 • 1 дақ
• 51
ДОҲА, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Қатар пойтахтида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қатарнинг оммабоп "Radio Malayalam 98.6 FM" радиоси ташкил этилганининг 8 йиллиги доирасида бўлиб ўтган тақдимот Ўзбекистон элчихонаси ва "Flywell Tours" туризм компанияси билан биргаликда ташкил этилди.
Элчи Ашраф Хўжаев мамлакатимизнинг Кўрфаз араб давлатлари учун сайёҳлик маркази сифатидаги жозибадорлиги, Ўзбекистоннинг бой маданияти, бетакрор туризм масканлари ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, йиғилганларга давлатимиз томонидан 2025 йилда режалаштирилган тадбирлар, хусусан, 15 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳларнинг республика ҳудудларига саёҳатларини ташкил этиш, қўшимча янги туроператорлар фаолиятини йўлга қўйиш, тоғ-чанғи туризм кластерларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Тақдимот давомида иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига оид видеоролик намойиш этилди.
Қатар томонига мамлакатимизда ўтказиладиган туризм тадбирлари, хусусан, шу йил ноябрь ойида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган "Ипак йўлидаги туризм" 30-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиш таклифи билдирилди.
"Flywell Tours" сайёҳлик агентлиги директори Жасна Башер Қатар туроператорларининг Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига турларни ташкил қилиш ва ўзбекистонлик туроператорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида тўхталди. Унинг айтишича, компания жорий йил декабрь ойида биринчи 50 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳини Ўзбекистонга юборади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди