Logo

Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади

Декабрь 05, 2025. 12:50 • 2 дақ

125
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади

БЕРЛИН, 6 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан “Барқарор ривожланиш учун туризм: ҳамкорликлар платформаси диққат марказида Ўзбекистон” мавзусида тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу 16-пленар йиғилишида ГФРдаги турли вазирлик ва идора ходимлари, сайёҳлик компаниялари вакиллари қатнашди.

Йиғилиш Маттиас Бейер (mascontour, GSTC) модераторлигида ўтди. Унда “Lernidee Erlebnisreisen” компаниясидан Нурлан Мукаш, “ZENAT/Hochschule Eberswalde”дан Николе Ҳойслер, Германия Туризм уюшмаси агентлигининг таълим ва хизмат сафарлари бўйича мутахассиси Рико Денглер (Deutsche Reiseverband) ҳамда Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича федерал вазирлиги вакили Марлен Хомейер (BMZ) ва бошқалар мавзу юзасида ўз фикрларини баён этди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада ошириш, барқарор туризмни ривожлантириш ва бу борада Германия ҳамда бошқа халқаро ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Қатнашчилар икки ва кўп томонлама лойиҳаларни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, замонавий туризм инфратузилмаси ва “яшил” ечимларни жорий этиш борасидаги имкониятларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов ўз чиқишида барқарор туризмни ривожлантириш мамлакатимиз давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Сўнгги йилларда Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, жумладан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида инфратузилмани янгилаш, сайёҳлик маҳсулотларини диверсификация қилиш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда хизматлар сифатини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, яқинда Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган туризмга оид қарорнинг амалий аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, экологик ва маданий меросни асраш, маҳаллий ҳамжамиятлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кучайтириш, шунингдек соҳада кадрлар тайёрлаш ва рақамлаштиришни жадаллаштиришга алоҳида урғу берилди. Иқлимга чидамли туризм инфратузилмасини жорий этиш, Германия билан қўшма лойиҳалар ва инвестицияларни кўпайтириш, шу мақсадда ҳамкорлик меморандумларини қабул қилиш ва тажриба алмашувини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокамаларда немис экспертлари Ўзбекистоннинг барқарор туристик йўналиш сифатида халқаро миқёсдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, халқаро стандартларга мос сифат ва мезонларини илгари суриш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

Соҳада таълим ва касбий тайёргарликни кучайтириш, айниқса, шу ўринда, Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистонда “Green Hospitality” лойиҳаси доирасида малакали гидларни тайёрлашга кўмак бериш илгари сурилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш