Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Варшавада бўлиб ўтган "TT Warsaw–2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасида тақдим этилди
Октябрь 14, 2025. 10:29 • 2 дақ
• 52
ВАРШАВА, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси, Туризм қўмитаси ва мамлакатимиз туристик компаниялар вакилларидан иборат делегация Варшавада бўлиб ўтган "TT Warsaw 2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда сўзга чиққан Польша Спорт ва туризм вазирлиги давлат котиби Иренеуш Раш Ўзбекистоннинг "TT Warsaw 2025" кўргазмасида шерик мамлакат сифатида иштирокини юқори баҳолаб, икки мамлакат сайёҳлик соҳасида катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, давлат котиби 2024 йил 13 мартдан бошлаб Варшава-Тошкент йўналишида йўлга қўйилган авиақатновлар мамлакатларимизни янада яқинлаштирганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари мазкур кўргазмада шерик мамлакат сифатида иштирок этиш республика учун муҳимлигини таъкидлаш баробарида, Ўзбекистон 8000 дан ортиқ маданий мерос объектлари ва кўп асрлик тарихга эга мамлакат эканини алоҳида урғулади. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 40 йилдан сўнг илк бор Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани тарихий аҳамият касб этиши қайд этилди ва иштирокчилар ушбу тадбирда иштирок этиш учун таклиф қилинди.
Очилиш маросимидан сўнг, тадбирнинг фахрий меҳмонлари Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди. Давлат котиби ҳамда Ўзбекистон элчиси ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилди. Музокаралар якунларига кўра, туризм идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро ташрифларни фаоллаштириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди