Ўзбекистон туризм брендининг Россиядаги элчиси тайинланди
Октябрь 22, 2025. 17:57 • 42 сония
• 133
НОВОСИБИРК, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Россия Фанлар академиясининг Новосибирск шаҳридаги Сибир бўлимининг Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси директори Ирина Лизунова Ўзбекистон туризм брендининг Россия Федерациясидаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кутубхонада ўтказилган тантанали маросимда Ирина Лизуновага Ўзбекистон туризм брендининг Россия Федерациясидаги элчиси сертификати тантанали равишда топширилди.
Новосибирск вакиласига Ўзбекистон туризм элчиси унвони биринчи марта берилиши алоҳида эътиборга молик. У Ўзбекистон билан Сибир пойтахти ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Ирина Лизунова новосибирскликларни Ўзбекистоннинг ўзига хос маданияти, тарихи ва илм-фани, шунингдек, мамлакатимизнинг бугунги кундаги, жумладан, туризм соҳасидаги тараққиёти билан янада фаолроқ таништириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.
"Ўзбекистон туризм брендининг Россиядаги элчиси этиб тайинлангани нафақат катта шараф, балки масъулиятдир. Зиммамда Янги Ўзбекистон ютуқларини бутун Россия бўйлаб кенг тарғиб қилишдек юксак вазифалар юкланганини яхши ҳис қилаяпман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди