Қорақалпоғистонда "Орол туризми" ҳафталиги бўлиб ўтади
Апрель 11, 2024. 12:25 • 28 сония
• 536
ТОШКЕНТ, 11 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 16-19 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида "Орол туризми" ҳафталиги ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ҳафталик доирасида "Оролбўйи эзгу ният элчилари" халқаро илмий-амалий конференция, "Орол рассомлар нигоҳида" ижодий кўргазмаси ва пленери ҳамда "Aral Dea Eco Race" пойгаси бўлиб ўтади. Шунингдек, ёш ҳаваскор ва профессионал рассомларнинг Орол ҳақидаги расмлари намойиш қилинади.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларини "Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар" гастрономик фестивали ҳамда тарихий обидаларга унутилмас саёҳатлар кутмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди