"National Geographic" журнали: Ўзбекистон – 2026 йил учун жаҳон туризмидаги энг истиқболли йўналишлардан бири
Октябрь 22, 2025. 15:31 • 2 дақ
• 139
ЛОНДОН, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Жаҳоннинг нуфузли нашрларидан бири – "National Geographic" журналида Хива шаҳри – 2026 йил учун жаҳон туризмидаги энг истиқболли йўналишлардан бири сифатида тақдим этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Хива Ўзбекистоннинг нафақат муҳим маданий шаҳри, балки Буюк Ипак йўлида жойлашган бетакрор тарихий ва маданий марказ эканлиги таъкидланган. Шунингдек, "National Geographic" Хивани "очиқ осмон остидаги музей" ва "Ипак йўлининг дурдонаси" дея эътироф этган. "Ушбу шаҳар 2,5 минг йиллик тарихга эга. У Марказий Осиёда биринчи бўлиб 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган", – дея маълум қилинган нашрда.
Мақолада, шунингдек, ҳозирги вақтда Хивада амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган. "Жумладан, 2026 йил кузида Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Хива йўналиши бўйича юқори тезликдаги поезд қатнови йўлга қўйилади. Урганч халқаро аэропорти эса замонавий талаблар асосида реконструкция қилинмоқда", – дейилган манбада.
"National Geographic" Хивадаги янги туристик лойиҳаларни ҳам эътироф этган. Хусусан, 2026 йилда очилиши режалаштирилган "Mercure Khiva" беш юлдузли меҳмонхонаси ва яқинда фойдаланишга топширилган "Arda Khiva" мажмуаси шаҳарнинг замонавий туристик марказ сифатидаги нуфузини ошириши таъкидланган. Ушбу мажмуада сув боғи, қайиқлар юрадиган канал ва 3 минг ўринли амфитеатрни ўз ичига олади.
Мақолада Хивадаги тарихий ёдгорликлар, шу жумладан, Исломхўжа минорaси, Жума масжиди, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Нуруллабой саройи тарихи ва шаҳарнинг бой маданий ҳаёти қаламга олинган.
"Лазги" халқаро рақс фестивали, "Паҳлавон Маҳмуд баҳодирлар ўйинлари" ва "Қовун сайли" каби анъанавий фестиваллар Хоразм маданиятининг жонли намуналаридир", – деб ёзган "National Geographic".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди