Logo

Ўзбекистон делегацияси Швеция пойтахтида бўлиб ўтган «Сениор Фестивален»да иштирок этди

Октябрь 26, 2025. 14:03 • 57 сония

44
Ўзбекистон делегацияси Швеция пойтахтида бўлиб ўтган «Сениор Фестивален»да иштирок этди

СТОКГОЛМ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегацияси 23-25 октябрь кунлари Стокголм шаҳрида бўлиб ўтган «Сениор Фестивален»да иштирок этди, деб хабар беряпти «Дунё» АА мухбири.

Делегация таркибига Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимликлари ҳамда турфирмалар кирди. Ўзбекистон павильонида мамлакатимизнинг бой маданий мероси, ЮНEСКО рўйхатига кирган тарихий шаҳарлар – Самарқанд, Бухоро, Хива ва замонавий туризм инфратузилмаси ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Фестивалда катта ёшдаги скандинавиялик сайёҳлар учун мослаштирилган саёҳат маршрутлари, соғлом туризм ва маданий дам олиш имкониятлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, Швеция ва бошқа Европа мамлакатларидан келган туроператорлар билан Б2Б учрашувлар ташкил этилди, қўшма турпакетларни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар уюштирилди.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари хорижий шериклар билан бир қатор амалий келишувларга эришди. Хусуссан, таълим ва маркетинг соҳаларида катта ёшдаги сайёҳларга мўлжалланган махсус туризм курслари ва туркампанияларни ишлаб чиқиш бўйича битимлар имзоланди.

«Сениор Фестивален» – бу Швецияда ҳар йили ўтказиладиган йирик туристик, ижтимоий ва маданий фестиваль бўлиб, унда соғлом турмуш тарзи, фаол ҳаёт ва сениор тоурисм — яъни катта ёшдаги авлод учун инклюзив саёҳатларни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш