Ўзбекистон дипломатлари Туркиядаги ватандошлар дуч келаётган муаммоларни ўрганди
Октябрь 26, 2025. 11:33 • 24 сония
• 57
ИСТАНБУЛ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Туркиянинг Эдирне ва Киркларели депортация марказларида бўлиб турган ватандошлар билан мулоқот қилдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф давомида Туркияда миграция қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли мазкур марказларда вақтинча сақланаётган ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг яшаш, маданий ҳордиқ чиқариши, яқинлари билан мулоқот қилиши учун яратилган шароитлар ўрганилди.
Ҳамюртларимизни оиласи бағрига қисқа фурсатларда қайтариш юзасидан барча амалий чоралар кўрилиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди