Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича таълим дастурлари Британия ОАВ диққат марказида
Сентябрь 08, 2025. 09:44 • 2 дақ
• 91
ЛОНДОН, 8 сентябрь. /"Дунё" АА/. Британиянинг машҳур "OCA Magazine" электрон нашрида Ўзбекистонда туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон туризм соҳасида катта истиқболларга эга бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2030 йилгача туристлар сонини 15 миллионгача оширишни мақсад қилинган. Туризмнинг иқтисодий аҳамияти фақат саёҳатчилар сонида эмас, балки соҳада яратилган юқори сифатли иш ўринлари ва ялпи ички маҳсулотга қўшган ҳиссаси билан ҳам ўлчанади. Шу боис, келгусида туризм соҳасида 1 миллионга яқин иш ўринлари яратилиши кутилмоқда", – дейилган мақолада.
Таъкидланганидек, бу мақсадларга эришиш учун салоҳиятли ва малакали кадрлар тайёрлаш зарур, чунки ҳозирги кунда мамлакатда таълим ва касбий тайёргарлик даражаси паст ва кўплаб ишлаётганлар ўз касбий маҳоратларини такомиллаштиришига муҳтож.
Нашрда қайд этилишича, ҳозирги кундаги туризм ва меҳмондўстлик соҳаси таълими жараёнини такомиллаштириш мақсадида учта асосий йўналишда ислоҳотлар амалга оширилиши лозим. "Биринчидан, таълим имкониятларини кенгайтириш, яъни қисқа муддатли, кечки, онлайн ва гибрид курслар ташкил этилиб, талабаларга кўпроқ танлов ва қулайликлар яратиш зарур. Иккинчидан, ўқув дастурлари бозор талабларига мос равишда қайта кўриб чиқилиб, амалиётга йўналтирилган ва замонавий билимларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Учинчидан, таълим муассасалари хусусий сектор билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, стажировкалар ва амалий машғулотлар орқали талабаларнинг касбий салоҳиятини ошириш зарур", – дейилган материалда.
Мақола якунида "Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожланишида таълим муҳим ўринга эга бўлиб, соҳадаги таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш керак. Бу мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторлар биргаликда ишлаб, замонавий ва амалий таълим дастурларини жорий этиши лозим. Мана шундай ёндашув орқали мамлакатнинг бой маданий ва табиий ресурслари тўлиқ ишлатилиб, ёшларнинг салоҳияти очилади ва туризм соҳаси жаҳон бозорида рақобатбардош бўлади", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади