Logo

АҚШ аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида "Сиз Ўзбекистонни биласизми?" медиа лойиҳаси муваффақиятли ўтказилди

Июль 09, 2025. 10:07 • 47 сония

114
АҚШ аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида "Сиз Ўзбекистонни биласизми?" медиа лойиҳаси муваффақиятли ўтказилди

НЬЮ-ЙОРК, 9 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан машҳур блогер Отабек Маҳкамов билан биргаликда "Сиз Ўзбекистонни биласизми?" медиа лойиҳаси муваффақиятли ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилиш ва АҚШ аҳолиси ўртасида мамлакатимизга қизиқишни ошириш мақсадида ташкил этилди.

Ташаббус доирасида Нью-Йорк аҳолиси ва меҳмонлари ўртасида Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи ва диққатга сазовор жойлари ҳақида сўровлар ўтказилди.

Медиа лойиҳа ҳақидаги тайёрланган видео контент кенг аудиторияда катта қизиқиш уйғотди, кўплаб ижобий жавобларни тўплади ҳамда ижтимоий тармоқларда миллиондан ортиқ маротаба кўрилди.

Кўп миллионли аудиторияга эга машҳур блогер Отабек Маҳкамов лойиҳа муаллифи ва бошловчиси сифатида иштирок этди. Унинг иштироки натижасида кампаниянинг қамрови сезиларли даражада кенгайди ва Ўзбекистонни хориждаги янги аудитория билан яқиндан таништириш имконини берди.

Ташкилотчиларга кўра, бундай ташаббуслар нафақат Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишга, балки халқаро майдонда мамлакатимизнинг ижобий имижини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш