Австрияда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган бизнес-форум ўтказилди
Октябрь 20, 2025. 10:38 • 2 дақ
• 67
ВЕНА, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Австрия пойтахтида "Ипак йўли дурдоналари" номи остида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси кўмаги билан Ўзбекистон Туризм қўмитаси, "Миллий PR-маркази" давлат муассасаси ва Озарбайжон туризм бюроси вакилларининг Европа давлатларидаги "роуд-шоу"си доирасида ташкил қилинди.
Унда Австрия, Ўзбекистон ва Озарбайжон туристик компаниялари вакиллари иштирок этди.
Бизнес-форумнинг очилиш қисмида сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимизда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Озарбайжон туризм бюроси раҳбари Флориан Зенгстшмид мазкур тадбирга юқори баҳо бериб, ушбу форматда анжуман ташкил қилиш ғояси жорий йил январь ойида Вена шаҳрида бўлиб ўтган "Фериен Мессе" туристик кўргазмаси доирасида ўзбек шериклар билан мулоқот натижасида туғилганлигини таъкидлади. "Ҳозирда Вена-Баку ҳамда Баку ва Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларини боғловчи тўғридан-тўғри авиақатновларнинг мавжудлиги мазкур йўналишлар бўйича турлар ташкил этишда жуда қулай шароит яратмоқда", – деди у.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм идоралари вакиллари томонидан ҳар икки мамлакатнинг тарихий ва замонавий шаҳарлари тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди.
"B2B" форматида бўлиб ўтган учрашувларда Австрия сайёҳлик компаниялари билан ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ўртасида турли хил туристик хизматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи совринли ўйинлар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди