Будапештда "Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" мавзусида туризм-форуми ўтказилди
Октябрь 22, 2025. 10:26 • 2 дақ
• 20
БУДАПЕШТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида "Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" мавзусида туризм-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форум Ўзбекистон элчихонаси, Туризмни қўмитаси ва Озарбайжон Туризм кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир Венгриянинг 80 га яқин сайёҳлик саноати вакилларини бирлаштирди ҳамда юртимиз сайёҳлик ва сармоявий салоҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида туризм, маданият ва иқтисодиёт соҳаларида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим платформа бўлди.
Анжуманни Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов қутлов сўзи билан очиб берди. Дипломат мамлакатимизнинг туризм соҳасида эришилган ютуқлари, жумладан, виза режимини либераллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва сайёҳларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Туризм қўмитаси вакили Зебо Қаюмова халқаро ҳамкорлар учун Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси, тарихий диққатга сазовор жойлари, замонавий сайёҳлик маҳсулотлари, сармоявий имкониятлари билан таништирди.
Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси, жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар, табиий диққатга сазовор жойлар, ўзбек халқининг меҳмондўстлигига оид видеофильм намойиш этилди.
Эътиборлиси, тақдимот иштирокчилари Ўзбекистонга саёҳат қилишга юқори қизиқиш билдирди.
"Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" форуми Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги маданий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Тадбир, шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва сармоявий салоҳиятини юксалтириш, маданий алмашинувларни ривожлантириш, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди