Буюк Британиянинг нуфузли телеканалида "Ўзбекистон хазиналари" номли ҳужжатли фильм намойиш этилади
Октябрь 16, 2025. 11:10 • 30 сония
• 61
ЛОНДОН, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг оммабоп "Channel 4" телеканалида "Ўзбекистон хазиналари" номли ҳужжатли фильм намойиш этилиши режалаштирилган, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Британиялик тарихчи ва телебошловчи Беттани Хюз билан ҳамкорликда суратга олинган фильм "Channel 4" телеканалида 18 октябрь куни 19.00да (Лондон вақти билан) эфирга узатилади.
Унда Ўзбекистон тарихи, бой маданий мероси, қадимий обидалари, шунингдек, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз боради.
Лойиҳа муаллифига кўра, фильм намойиши Ўзбекистон сайёҳлик имкониятларини Буюк Британияда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
"Channel 4" телеканалини бир вақтнинг ўзида салкам 50 миллион киши кузатиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди