Самарқанд ва Фарғона вилоятлари делегациялари Венгриянинг туризм инфратузилмаси бўйича тажрибасини ўрганмоқда
Февраль 15, 2024. 17:33 • 54 сония
• 134
БУДАПЕШТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Самарқанд ва Фарғона вилоятлари делегацияларининг Венгрияга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сафар давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар ва Венгрия туризм соҳаси вакиллари билан музокаралар ташкил этилди.
Хусусан, Венгрия Сайёҳлик агентлиги раҳбарияти билан кечган музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти, шунингдек, ушбу йўналишдаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда венгер бизнеси учун ўзаро манфаатли дастурларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Музокаралар якунларида томонлар Ўзбекистонга Венгриядан сайёҳлар оқимни кўпайтириш, шунингдек, ушбу жабҳадаги инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий капитални жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Венгрия томони, шунингдек, ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияларни Самарқанд ва Фарғона вилоятларига бизнес-миссия билан юборишга розилик билдирди.
Бундан ташқари, учрашувда Будапештнинг аҳоли гавжум жойларида Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича видеолавҳаларни йирик экранларда намойишини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олдилар.
Сафар давомида Ўзбекистон вакиллари қурилиш ишлари бўйича Венгрия тажрибаси ва мамлакатнинг сайёҳлик инфратузилмалари билан яқиндан танишдилар.
Самарқанд ва Фарғона вилоятлари делегацияларининг Венгрияга амалий сафари давом этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди