Logo

Хитой авиакомпанияси Гуанчжоу-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди

Июль 02, 2025. 11:20 • 36 сония

97
Хитой авиакомпанияси Гуанчжоу-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйди

ГУАНЧЖОУ, 1 июль. /"Дунё" АА/. Жорий йил 30 июнь куни Хитойнинг "China Southern Airlines" авиакомпанияси Гуанчжоу -Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри илк авиақатновлар амалга оширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур рейс билан Хитойнинг етакчи "Guangzhou GZL" компанияси кўмагида шакллантирилган ва 30 дан ортиқ маҳаллий сайёҳларни ўз ичига олган биринчи гуруҳ Ўзбекистонга жўнаб кетди.

Хитойлик сайёҳлар тўғридан-тўғри парвозлар, жорий этилган визасиз режим, Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва меҳмондўстлиги билан танишиш учун ажойиб имконият яратишини ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга саёҳат қилишни енгиллаштиришини таъкидладилар.

Янги очилган Гуанчжоу - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро алоқаларини ривожлантириш, ўзаро иқтисодий, маданий ва туристик алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш