Исломободда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг замонавий йўналишлари муҳокама қилинди
Октябрь 14, 2025. 19:02 • 2 дақ
• 46
ИСЛОМОБОД, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Миллий соғлиқни сақлаш хизматларини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш федерал вазири Саид Мустафа Камал билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш, аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, соҳавий илғор тажриба билан алмашиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида Федерал вазир 2016 йилда мамлакатимизга қилган ташрифини илиқ хотирлар билан эслаб, унинг гўзаллиги, тарихий ва маданий мероси, муқаддас қадамжолари ҳамда халқимизнинг меҳмондўстлигидан чуқур таассурот олганини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон ва Покистонни боғлаб турувчи тарихий ва маданий ришталарни эътироф этиб, бугунги глобал шароитда мамлакатлар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва гуманитар йўналишларда ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиши зарурлигини қайд этди.
Покистон томонига сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида қатор йўналишларда, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, тиббий олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, икки мамлакат шифокорлари учун малака ошириш ва стажировкалар ташкил этиш масалаларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Шунингдек, дори воситалари ва тиббий ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда сертификатлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, рақамли соғлиқни сақлаш ва телемедицина йўналишларида тажриба алмашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Вазир Саид Мустафа мамлакатимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири билан ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш режаси ҳақида ҳам маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди