Испанияда ўзбек туризм салоҳиятини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 08, 2025. 13:49 • 55 сония
• 84
МАДРИД, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Туризм ёзувчилари ва журналистлари халқаро федерацияси (FIJET) президенти Мигель Анхель Гонсалес Суарес ва ташкилотнинг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ирина Бохан билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур учрашувда Испанияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
FIJET раҳбарлари Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси, туризм инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлари Испания аудиторияси эътиборини тобора кўпроқ жалб қилаётганини таъкидлади. Шу боис, келгусида FIJET аъзолари учун Ўзбекистонга матбуот сафари ташкил этиш ҳамда ўзбек туризм салоҳияти ҳақида махсус китоб нашр этиш режалаштирилгани ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолиятини кенгайтириш мақсадида Канар оролларида ҳам ўзбек туризм салоҳиятини намойиш этиш бўйича фикрлар билдирилди.
Иштирокчилар ўзбек миллий ошхонасини маданий дипломатия воситаси сифатида тарғиб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Бу мамлакатнинг диди, муҳити ва меҳмондўстлик анъаналарини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирларни келишиб олишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди