Ўш вилояти ва шаҳри расмийлари ҳамда сайёҳлик компаниялари вакиллари учун Бухорога тур ташкил этилди
Ноябрь 22, 2024. 13:02 • 45 сония
• 144
ЎШ, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Қирғизистоннинг жанубий минтақаларидаги етакчи сайёҳлик компаниялари, тадбиркорлар ҳамда Ўш вилояти ва шаҳар маъмурияти расмий вакилларидан иборат делегациянинг Бухоро шаҳрига ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий вакиллари ҳамда маҳаллий туризм компаниялари иштирокида давра суҳбати ва В2В учрашувлар ташкил қилинди.
Учрашувда сайёҳлик компаниялари ўз имкониятларини намойиш қилишди, Бухоро вилояти ва Ўш вилоятининг туризм салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, мавжуд туризм имкониятларидан фойдаланиб, хорижий сайёҳларнинг республикамизда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатларини узайтириш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди.
Бухоро вилоятининг "Tour East", "Euro Vostok", "Jasmin Travel", "Ziyarat Travel", "Al-voris Travel" каби етакчи туристик компания билан сайёҳлар алмашинуви бўйича 10 га яқин меморандум имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди