Logo

Швециялик машҳур блогер Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳат қилмоқда

Июль 14, 2025. 16:53 • 30 сония

75
Швециялик машҳур блогер Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳат қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 июль. /"Дунё" АА/. Швециялик машҳур инстаблогер Андерс Грандиен велосипедда Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон бўйлаб велопойга давомида у Нукус, Хива ва Бухоро каби шаҳарларида бўлди. Мазкур ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳияти, тарихий обидалари, меҳмондўст аҳолиси, миллий анъаналари ва таомлари ҳақида туркум видеоконтентларни тайёрлаб, ўз кузатувчилари эътиборига тақдим этди.

Швециялик инстаблогер ва велосаёҳатчи Ўзбекистонга саёҳатини тугатгач, қадимий Буюк ипак йўли кесиб ўтган манзиллар орқали Японияга боришни режалаштирмоқда.

Андерс Грандиеннинг инстаграм саҳифасида 95 мингга яқин обуначи бор. Унинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатини эса 250 минг яқин киши кузатиб боряпти.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш