Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда
Октябрь 20, 2025. 20:02 • 1 дақ
• 28
КУАЛА-ЛУМПУР, 20-октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларида ва жамоат транспортида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тарғибот кампанияси йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда Малайзиядан мамлакатимизга келаётган сайёҳлар сонини ошириш мақсадида амалга ошириляпти.
Юртимиз туризм салоҳияти ҳақидаги видеороликлар Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик "3D" форматдаги экранда, дунёнинг энг баланд эгизак миноралари – "Petronas Twin Towers" биноси қаршисидаги ва "Pavillion" савдо маркази жойлашган Букит Бинтанг кўчасидаги экранларда намойиш этиляпти. Бундан ташқари, шаҳарнинг маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар энг кўр келадиган марказий кўчаларида ўрнатилган экранларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги роликларни кўриш мумкин.
Шунингдек, видеороликлар Куала-Лумпурнинг ўзига хос рамзи бўлган – монорельс ер усти метроси бекатларидаги экранларда ҳам намойиш этилмоқда.
Эътиборлиси, ушбу экранларнинг барчаси Малайзия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари кўп ташриф буюрадиган ишбилармонлик, савдо-кўнгилочар ва гастрономик маркази бўлган "олтин учбурчак" ҳудудида жойлашган. Мазкур лойиҳа маҳаллий аҳоли ва Малайзия меҳмонларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ўзбекистоннинг сайёҳлик дестинациялари, қадимий ва замонавий меъморчилик дурдоналари ва бетакрор табиати акс эттирилган видеороликлар Куала-Лумпур шаҳрининг марказий кўчаларидаги йирик "LED" экранларда, жамоат транспорти ва метро бекатларида 3 ой давомида намойиш этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди