Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Декабрь 18, 2025. 12:35 • 2 дақ
• 623
ЛОНДОН, 18 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Тиббий туризм ассоциацияси делегацияси Лондонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф давомида соҳага доир ҳамкорлик юзасидан
Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорлик бошқармаси ҳамда “Independent Health Providers Network” муассасаси билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Унда “Imperial College Healthcare Private Care”, “King Edward VIIs Hospital”, “Circle Health Group” муассасаларининг тақдимоти намойиш этилди.
Шунингдек, “University College London Hospitals”, “Proton International London”, “HCA Healthcare UK”, “The London Clinic”, “Priory and London Psychiatry Clinic”, “Phoenix Hospital” “Cromwell Hospital”, “Chelsea Westminster Hospital Private Care” ҳамда “Cleveland Clinic London” каби энг нуфузли тиббиёт муассасаларига сайёр ташрифлар амалга оширилди.
Музокараларда хориж томонига ассоциация ва унинг фаолияти юзасидан маълумотлар берилди.
Учрашувлар якунида томонлар ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, Британиядаги илғор клиник инновациялар йўналишларида ҳамкорлик қилиш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан келишувларга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси