"Kazinform" ХАА: Ўзбекистонда люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди
Апрель 18, 2024. 16:28 • 40 сония
• 356
ОСТОНА, 18 апрель. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг оммабоп "Kazinform" халқаро ахборот агентлиги "Orient Silk Road Express" биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Буюк ипак йўли" йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" ва Англиянинг "Golden Eagle Luxury Trains" сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, – дейилади нашрда. – Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади".
Нашрда таъкидланишича, жорий йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.
"Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда" – деб ёзган "Kazinform" ХАА.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди