Скандинавия мамлакатлари журналистлари ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этилди
Октябрь 21, 2025. 19:24 • 47 сония
• 60
СТОКГОЛЬМ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) ташаббуси билан Швеция ва Норвегиянинг етакчи журналист ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси кўмагида ташкил этилган пресс-тур юртимиз сайёҳлик брендини Скандинавия мамлакатларида кенг тарғиб қилиш мақсадида уюштирилди.
12-19 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Швециядаги туризм элчилари Питер ва Хелена Бергстрём бошчилигидаги скандинавиялик оммавий ахборот воситалари ходимлари Тошкент, Жиззах ва Самарқандда бўлиб, қадимий обидалар, бой маданий мерос, этно ва экотуризм объектлари, замонавий инфратузилма билан танишдилар
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси ўртасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган иккинчиси ҳисобланади. Биринчи пресс-тур 2024 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
Таъкидлаш жоизки, етакчи хорижий журналист ва блогерлар иштирокидаги пресс-турлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини Скандинавия мамлакатларида самарали тарғиб қилишга хизмат қилаяпти. Ўтган йили Швеция, Дания ва Норвегиядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони салкам 40 фоизга ошди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди