Пекинда бўлиб ўтган халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳияти тақдимот қилинди
Октябрь 23, 2025. 12:00 • 52 сония
• 109
ПЕКИН, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Пекин университетида ташкил этилган халқаро маданий фестиваль доирасида Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда ушбу университетда тахсил олаётган 50га яқин хорижий мамлакатлар талабалари, элчихоналар рахбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида иштирокчилар ўз миллий либослари, рақс ва қўшиқлари, хунармандчилик маҳсулотларини намойиш қилишди.
Ўзбекистон тақдимоти ушбу университетда ўқиётган ватандошлар ва мамлакатимиз элчихонаси ходимлари томонидан ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг бой тарихи, гўзал маданияти, урф-одатлари ва анъаналари, қадимий шахарларимиз акс этган китоб ва журналлар, брошюралар ва фотолавҳалар намойиш этилди.
Иштирокчилар ва меҳмонларга миллий таомлар ва ўзбек нонлари улашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси