Ўмонлик журналист ва блогерлар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилди

Июль 14, 2026. 19:25 • 2 дақ

67
Ўмонлик журналист ва блогерлар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилди

МАСКАТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Бир гуруҳ ўмонлик оммавий ахборот воситалари ходимлари учун юртимиз бўйлаб пресс-тур ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу ташриф Ўмон Султонлигида Ўзбекистоннинг туристик брендини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда Маскат–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилгани муносабати билан ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг Ўмондаги элчихонаси, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳамда “Oman Air” авиакомпанияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Делегация таркибидан Ўмоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқларда кўп минг сонли аудиторияга эга, жамоатчилик фикрига сезиларли таъсир кўрсатадиган таниқли блогерлар жой олди.

Тўрт кунлик саёҳат дастури доирасида меҳмонлар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва замонавий сайёҳлик инфратузилмаси билан яқиндан танишди.

Хусусан, улар Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ислом цивилизацияси маркази, “Сузук ота” ва “Гулбозор” зиёратгоҳларини зиёрат қилди. Шунингдек, пойтахтимиздаги Марказий Осиё палов марказига ташриф буюриб, гастрономик туризм намуналаридан ҳам баҳраманд бўлди.

Саёҳатчиларда юртимизнинг замонавий тоғ-курорт ҳудудлари ҳам катта таассурот қолдирди. Улар “Amirsoy Mountain Resort” мажмуаси ва Жиззах вилоятидаги “Зомин” туристик масканида бўлиб, экотуризм имкониятлари билан яқиндан танишди. Хорижликлар бу ердаги “Суфа” платоси, дор йўли, осма кўприк, зиплайн ҳамда бошқа соғломлаштириш мажмуалари фаолиятини юқори баҳолади.

Шу билан бирга, ўмонлик меҳмонлар Самарқанднинг дунёга машҳур Регистон майдони, Гўри Амир мақбараси ва бошқа тарихий обидаларини зиёрат қилди.

Саёҳат таассуротлари Ўмоннинг етакчи ОАВ ва ижтимоий тармоқларида фотова видеорепортажкўринишида ҳамда тўғридан-тўғри эфирорқали кенг ёритилди. Бу, ўз навбатида, хориж жамоатчилиги орасида Ўзбекистоннинг маданий-маърифий, экологик ва туризм соҳаларидаги имижини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш