Ўзбекистон вакиллари Жанубий-Шарқий Осиёдаги йирик сайёҳлик кўргазмасида қатнашди
Апрель 22, 2025. 07:19 • 59 сония
• 89
КУАЛА-ЛУМПУР, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 18-20 апрель кунлари Малайзия халқаро савдо ва кўргазмалар марказида "МАТТА Fair" сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур туризм кўргазмасининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги делегациянинг иштироки уюштирилди.
Тадбир доирасида Самарқанд вилояти делегацияси Малайзия сайёҳлик компаниялари ассоциациясининг Ҳаж ва умра масалалари бўйича вице-президенти Моҳд Азри Абд Раззоқ билан учрашув ўтказди.
Малайзия томонига Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан Самарқанд вилоятидаги туризм инфратузилмасини ривожлантириш, зиёратчиларга яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Моҳд Азри Абд Раззоқ билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва бой маданиятини Малайзияда кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 5-7 сентябрь кунлари Куала-Лумпурда ўтказилиши режалаштирилган "МАТТА Fair" сайёҳлик кўргазмасида мамлакатимиз вакилларининг миллий павильон билан иштирок этиши юзасидан келишиб олинди.
"МАТТА Fair"да қатнашаётган 25 та маҳаллий туркомпания Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, жумладан "маданий туризм", "зиёрат туризми", "гастротуризм" каби турпакетларнинг кенг сотувини йўлга қўйди.
Бундан ташқари Самарқанд вилояти делегация аъзолари Малайзия туркомпаниялар вакиллари билан Ўзбекистон сайёҳлик пакетларининг сотувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди