Аммон–Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Июль 18, 2026. 13:30 • 2 дақ

195
Аммон–Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Аммон–Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Аммон–Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

АММОН, 18 июль. /“Дунё” АА/. Иордания ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тарихда илк бор йўлга қўйилган тўғридан-тўғри авиақатнов туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.

Мазкур йўналишнинг биринчи рейси билан Ўзбекистонга Иорданиядан 40 нафарга яқин туристдан иборат уюшган гуруҳ ташриф буюрди. Сафар давомида меҳмонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган обидалар, миллий таомлар ва ўзбек халқининг қадимий анъаналари билан танишди.

Иорданиялик сайёҳлар мамлакатимиздаги меҳмондўстлик, замонавий туристик инфратузилма ва юқори хизмат кўрсатиш даражасини алоҳида эътироф этди. Айниқса, Самарқанд ва Бухоронинг меъморий обидалари, Тошкентнинг замонавий қиёфаси уларда катта таассурот қолдирди.

Мутахассислар фикрича, Аммон–Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши ўзаро туристик алмашинувни кенгайтириш учун янги имкониятлар очмоқда. Бой тарихий мерос, ривожланган туристик инфратузилма, Иордания фуқаролари учун визасиз тартиб ҳамда халқаро авиақатновлар тармоғининг кенгайиши Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ сайёҳлари орасидаги жозибадорлигини янада оширмоқда.

Айни пайтда икки мамлакат ўртасида маданий-маърифий, гастрономик, оилавий ва зиёрат туризми йўналишларини қамраб олган янги қўшма туристик дастурларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш