Ўзбекистон россиялик туристлар учун энг жозибали манзилларидан бири бўлиб қолмоқда
Декабрь 02, 2024. 11:15 • 36 сония
• 102
ЕКАТЕРИНБУРГ, 3 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "Катур-авиа" ва "Загрантурне" туркомпаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида бош консул Жаҳонгир Парманов Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган инфратузилма, сайёҳлик йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Россия вакиллари учун Ўзбекистон туризми салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Туркомпаниялар раҳбарлари Ўзбекистон бугунги кунда россиялик туристлар учун энг жозибали манзилларидан бири бўлиб қолаётганини, юртимизда яратилган ва кун сайин яхшиланиб бораётган инфраструктура хорижий туристларни жалб қилишда асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Мулоқот чоғида, шунингдек, 2025 йил туристик мавсумида Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган бир қатор таклифлар кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди