Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Туркиянинг гастрономик туризмга ихтисослашган кўчаларни ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганди
Октябрь 16, 2025. 09:23 • 40 сония
• 40
ИСТАНБУЛ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида 6-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Санжар Тажиев бошчилигидаги делегациянинг Истанбул шаҳрига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Истанбул шаҳар ҳокимлигинингг Туризм ва Ташқи алоқалар департаментлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар чоғида турк томони билан Истанбулнинг гастрономик туризмга ихтисослашган, 7/24 тартибда фаолият юритувчи кўчалари ва туристик объектларга маҳаллий бошқарув органлари томонидан тақдим этилаётган имтиёзлар, шунингдек, уларни ривожлантириш стратегияси юзасидан фикр алмашилди.
Сафар давомида, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича ҳам Истанбул шаҳар ҳокимияти вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон вакиллари ташриф давомида Истанбул шаҳридаги гастрономик туризмга ихтисослашган кўчалар ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди