Logo

Тошкент шаҳрида "Умра плюс ва зиёрат туризми" кўргазмаси бўлиб ўтди

Июль 02, 2025. 10:09 • 36 сония

44
Тошкент шаҳрида "Умра плюс ва зиёрат туризми" кўргазмаси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 1 июль. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида "Умра плюс ва зиёрат туризми" кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ярмарка Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида  юртимиздаги Умра зиёратларини ташкил қилувчи сайёҳлик агентликлари томонидан ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва туризм компаниялари томонидан Умра зиёратини тартибли амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш мақсадида ўтказилди.

Унда Саудия Арабистони авиакомпаниялари, катеринг, транспорт ва хизмат кўрсатувчи корхоналари раҳбарлари ҳамда МДҲ ва қўшни давлатлардан ушбу йўналишда ишлайдиган туркомпаниялар вакиллари қатнашди.

Кўргазма давомида Саудия Арабистони вакиллари билан Умра зиёратларини тартибли равишда ташкил этиш, сайёҳлар алмашинувини ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида бир қатор муҳим келишув ва шартномалар имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш