Хитойнинг Хунань провинциясида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди
Май 02, 2025. 14:25 • 50 сония
• 76
ЧАНША, 2 май. /"Дунё" АА/. "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" кампанияси доирасида Хунань провинцияси маркази Чанша шаҳрида "Road show" тадбири ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимизга хитойлик сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари, Хунань провинцияси маданият ва туризм департаменти мутасаддилари, маҳаллий сайёҳлик компания ва агентликлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Туризм қўмитаси вакиллари ўз чиқишларида сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай туризм инфратузилмаси, ҳудудларимизнинг ушбу жабҳадаги салоҳияти ҳақида сўзлаб бердилар. Хитой томонига юртимизнинг гўзал табиати акс эттирилган видеороликлар намойиш этилди.
Ўзбекистон санъат усталари томонидан ижро этилган миллий кўй-қўшиқлар ва рақслар Хитой вакилларига катта таассурот қолдирди.
Хитой вакиллари қадимий Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон каби шаҳарларимизнинг бой тарихий-маданий мероси, Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан йўлга қўйилаётган янги авиайўналишлар, виза масалаларининг енгиллашуви ҳамда ўзбек халқининг меҳмондўстли, шубҳасиз мамлакатимизга Хитойдан туристлар оқимини кескин кўпайтиришга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
"Хитойда Ўзбекистон туризм йили" дастури доирасидаги навбатдаги "Road show" тадбири ва кўргазма Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди