Logo

Ўзбекистон туризм салоҳияти Сингапурда тақдим этилди

Октябрь 17, 2025. 18:03 • 40 сония

59
Ўзбекистон туризм салоҳияти Сингапурда тақдим этилди

СИНГАПУР, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 15-17 октябрь кунлари Сингапурда "ITB Asia 2025" халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу тадбир Осиё минтақасидаги энг нуфузли ва йирик B2B форматидаги туризм кўргазмаси бўлиб, унда дунё бўйлаб йирик туроператорлар, агентликлар, меҳмонхона тармоқлари, авиакомпаниялар ҳамда MICE соҳаси вакиллари иштирок этади.

Шунингдек, ушбу кўргазма халқаро туризм бозоридаги янги тенденциялар, шериклик алоқалари ва инвестициявий имкониятларни муҳокама қилиш майдони сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистоннинг "Caravan Travel" компанияси мазкур тадбирда мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий мероси, зиёрат ва экотуризм салоҳияти, замонавий меҳмонхона инфратузилмаси ҳамда янги туристик маҳсулотларини тақдим этди.

Компания тақдимоти кўргазма иштирокчилари ва меҳмонларининг юқори қизиқишига сабаб бўлди. Кўплаб сингапурликлар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини кўриш учун юртимизга саёҳат қилиш истакларини билдирди.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш