Ўзбекистон 2030 йилгача мамлакатга 20 миллион сайёҳни жалб этишни режалаштирмоқда

Май 20, 2026. 08:55 • 2 дақ

133
Ўзбекистон 2030 йилгача мамлакатга 20 миллион сайёҳни жалб этишни режалаштирмоқда

БРЮССЕЛЬ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда туризм соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш бўйича янги йўл харитаси тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Бельгиянинг “Travel Tomorrow” нашрига таяниб.

Мақолада ёзилишича, янги йўл харитаси доирасида хорижий сайёҳлар оқимини йилига 20 миллион кишига, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 7 фоизга етказиш режалаштирилган. Шунингдек, туристик хизматлар экспорти ҳажмининг 6 миллиард АҚШ долларидан ошиши тахмин қилинмоқда.

Соҳани ривожлантириш инфратузилмани яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, йўналишларни илгари суриш ва сайёҳлик тажрибасини шакллантиришни ўз ичига олган лойиҳавий ёндашув асосида амалга оширилади. Бу борада ўнлаб муҳим объектларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш ва янги инфратузилма объектларини қуриш кўзда тутилган.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистонда туризм йўналишларини диверсификация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива билан бир қаторда экологик, этнографик, зиёрат, тиббий, спорт ва ишбилармонлик туризми ҳамда янги ҳудудий йўналишларни ривожлантириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, меҳмонхона инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда сайёҳлар учун хизматларни, жумладан, рақамли ечимлар ва халқаро банд қилиш платформаларини янада такомиллаштириш назарда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш