Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида "Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг дурдонаси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Октябрь 15, 2025. 12:38 • 53 сония
• 45
ҚИЗИЛЎРДА, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Қизилўрдада Ўзбекистон ва Қозоғистон туризм соҳаси вакиллари иштирокида "Ўзбекистон – Буюк Ипак йўлининг дурдонаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ва Қозоғистон Миллий тадбиркорлар палатасининг "Атамекен" вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда икки мамлакатнинг туризм соҳасидаги расмий тузилмалари вакиллари, маҳаллий туроператорлар, турли уюшмалар аъзолари, меҳмонхона бизнеси раҳбарлари, шунингдек, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Бош консул Раушанбек Матчанов томонидан ўтказилган тақдимотда туризм нафақат иқтисодиёт, балки халқлар ўртасидаги дўстлик кўприги эканлигини таъкидлаб, туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар, янги лойиҳалар ва йўналишлар билан батафсил танишдилар.
Тадбир якунида туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, шунингдек, Қизилўрда вилояти туризм соҳаси вакиллари учун Ўзбекистон бўйлаб инфо-тур ташкил этиш ва ўзбекистонлик ҳунармандларнинг Қозоғистонга сафарини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди