Лондон шаҳрида Ўзбекистоннинг ҳалол маҳсулотларини оммалаштириш ҳамда зиёрат туризми манзилларини тарғиб қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Январ 15, 2024. 08:41 • 2 дақ
• 273
ЛОНДОН, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида British Islamic Trade Association ташкилотининг ижрочи директори Эман Мустафа билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида Эман Мустафа British Islamic Trade Association томонидан ташкил этиладиган йирик кўргазмаларда Ўзбекистон компанияларининг (ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда сайёҳлик) ҳам иштирокини таъминлаш икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга ижобий таъсир этиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, мамлакатимизда кейинги йилларда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан зиёрат туризми учун сайёҳларга яратилган шарт-шароитлар, меҳмонхоналар, ҳалол бренди ресторанлари, Самарқанд боқий шаҳар мажмуаси ҳамда халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди.
Учрашув якунида Буюк Британия мусулмон оммасига Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда Британиядаги ҳалол туризм фестивалларида мамлакатимиз тур компаниялари иштирокини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси