Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиш сифатида тан олинди
Ноябрь 08, 2024. 12:47 • 38 сония
• 259
ЛОНДОН, 8 ноябрь. /"Дунё" АА/. Туризм индустриясидаги энг йирик тадбир "WTM – 2024" доирасида Лондондаги дунёга машҳур "Tate Modern" кўргазма галереясида "Wanderlust Reader Travel Awards 2024" маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Буюк Британиянинг сайёҳлари орасида машҳур бўлган, туризм мавзусини ёритишга ихтисослашган "Wanderlust" журнали ўқувчиларининг фикрича, Ўзбекистон "Энг орзу қилинган ривожланаётган манзил" ("Most Desirable Emerging Destination") номинациясида ғолиб деб топилди ва мукофот билан тақдирланди.
Эътиборлиси, ушбу номинацияда 10 та давлат даъвогарлик қилди ва якунда бош совринга Ўзбекистон муносиб кўрилди.
1993 йилдан буён чоп этиб келинаётган "Wanderlust" журнали дунёдаги етакчи сайёҳлик босма нашрларидан бири ҳисобланади. Журнал босма шаклда ва электрон форматда ўқувчиларга тақдим этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди