Logo

Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан амалга оширилаётган "Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" қўшма лойиҳаси Чехияда тақдим этилди

Октябрь 26, 2025. 15:52 • 2 дақ

81
Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан амалга оширилаётган "Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" қўшма лойиҳаси Чехияда тақдим этилди

ПРАГА, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Чехия пойтахтида Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан амалга оширилаётган "Ипак йўлининг диққатга сазовор жойлари" лойиҳаси доирасида қўшма "Rоаd show" ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур Лойиҳа Франкфурт, Вена, Цюрих, Будапешт, Прага ва Барселона каби олтита Европа шаҳарларини қамраб олади ҳамда Озарбайжон Туризм бюроси ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳузуридаги Milliy PR markazi ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Мақсад икки мамлакатнинг маданий, тарихий ва туристик салоҳиятини намойиш этиш, шунингдек, туроператорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Буюк ипак йўли мамлакатлари бўйлаб қўшма маршрутларни ривожлантиришдан иборат.

Тадбирда туризм қўмиталари, PR -марказлар ва меҳмонхона тармоқлари вакиллари, Чехия туроператорлари ва туристик компаниялари, шунингдек, Чехия Туристик агентликлари ассоциацияси раҳбарлари иштирок этди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг туристик имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон томони тақдимотида ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига, шунингдек, экологик, гастрономик, тоғ-чанғи, МISE ва маданий туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Расмий қисмдан сўнг "B2B" шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда уч мамлакат туроператорлари тўғридан-тўғри музокара олиб борди ва ҳамкорлик масалалари юзасидан келишувларга эришдилар.

Иштирокчилар таъкидига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда бой тарихни жадал ривожланаётган инфратузилма билан бирлаштирган замонавий, хавфсиз ва меҳмондўст йўналиш сифатида қабул қилинмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш